Аёллар муаммолари ўрганилди

0

2021 йил 20 феврал куни Пастдаргом тумани Маданият марказида суд идоралари “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни таъминлаш  мақсадида сайёр қабул ўтказди. Унда Самарқанд вилояти судининг судьялари, туманлараро ва туман судлари раислари ҳамда судьялари аёлларнинг ҳуқуқий соҳа билан боғлиқ мурожаатларини ўрганди.

Эътиборли жиҳати шундаки, сайёр қабулда бир қанча хотин-қизларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди. Қолган масалалар бўйича эса атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Матбуот ходимлари ва блогерлар иштирок этган тадбир кўпчилик учун фойдали бўлгани эътироф этилди.