Бўстонлиқдаги “Сижжак”, “Белдирсой” ва “Чорвоқ оромгоҳи” сотувга қўйилади

0

Бўстонлиқдаги 26 та туризм объекти сотувга қўйилади.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Улар орасида аҳолига яхши таниш бўлган “Сижжак”, “Белдирсой”, “Чорвоқ оромгоҳи” (“Пирамида”) каби объектлар ҳам бор.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Бўстонлиқ туманидаги 26 та бўш турган, фойдаланилмаётган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар сотувга қўйилган.

Рўйхатдаги туристик объектларнинг (дам олиш зонаси, соғломлаштириш марказлари ва бошқалар) барчаси айни пайтда давлат ташкилотлари балансига тегишли. Қарорда 20 кун муддатда ушбу объектларни ижарага бериш учун “E-Ijro Auksion” электрон савдо майдончасининг аукцион савдоларига қўйилиши белгиланган.