Барселона Эриксен учун курашга қўшилди

0

Sky Sports интернет нашрининг хабар беришича, «Барселона» «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен учун курашга қўшилди.

Маълумотларга қараганда, «Интер» билан деярли келишувга эришган даниялик футболчи учун курашга Каталония клуби кутилмаганда яна қўшилди. Испанлар 27 ёшли даниялик хавбек трансфери масаласида Лондон клубига ўз таклифларини беришган.

Олдинроқ, Милан клуби 27 ёшли даниялик яримҳимоячи учун Лондон клубига қўшимча бонуслар билан бирга 20 миллион евро тўлашга рози бўлгани, Эриксеннинг «Интер»даги йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилганди. Ҳаттоки, «нерадзурри»лар Эриксенни якшанба кунги А Серия доирасидаги «Кальяри»га қарши ўйин олдидан «Сан-Сиро»да таништиришлари режалаштирилганди.

Аввалги мақолаДунёни меҳр қутқаради
Кейинги мақолаШарқий Африка аҳолиси чигирткаларга қарши курашмоқда