МультимедиаВидеоБайден нутқини якунламасидан жонли эфир узиб қўйилди (+видео)

Байден нутқини якунламасидан жонли эфир узиб қўйилди (+видео)

Оқ уй президент Жо Байденнинг Айдахо штатидаги чиқиши пайтида қилган мамлакат ғарбидаги ўрмон ёнғинлари мавзусидаги нутқини жонли эфирда тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда “New York Post”га таяниб Bugun.uz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, жонли эфир Байден савол беришга уринган пайтида узилган. Байден ушбу штат расмийлари билан учрашган, тадбир давомида у Ўрмон хўжалиги миллий ассоциацияси вакили Жорж Гайслердан савол беришини сўраган. Бироқ Оқ уй раҳбари овоз чиқара бошлаган пайтда, эфир ҳеч қандай тушунтиришсиз тўхтатилган.

“Мен устида ишлай бошлаган масалалардан бири бу…”, деган пайтда Байденнинг гапи тугатилган. Оқ уй ҳозирча нима сабаб бўлгани очиқламаган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img