Билл Гейтс яна бир йирик пандемия хавфидан огоҳлантирди

0

Microsoft асосчиси Билл Гейтс дунё ҳамжамиятини янги пандемияга ҳозирлик кўриш ва уни кенг қамровли ҳарбий зиддият сифатида қабул қилишга чақирди. Бу даъват Bill & Melinda Gates Foundation жамғармасининг бу йилги мурожаатномасидан ўрин олган, деб хабар беради The Seattle Times.

Миллиардернинг фикрича бутун дунё жиддий қарор қабул қилиши ва навбатдаги пандемияга тайёр туриши керак. У ўз навбатида илм-фанни ривожлантириш, тестдан ўтказиш, янги касалланишлар ўчоғи ҳақида маълумот олишнинг глобал тизимини яратиш мақсадида миллиардлаб доллар миқдорида сармоя киришга тайёрлигини айтди. Шунингдек, у махсус “таъсир гуруҳи”ни ташкил этиши лозимлигини қайд этди. Уларни ўт ўчирувчиларнинг ўзига хос пандемик бригадаси сифаида қабул қилинг, улар ҳам худди олий малакали ўт ўчирувчилар сингари фавқулодда ҳолатга сезгир ва тайёр туришлари лозим” – деди у бундай ҳодисаларга қарши кураш режаси ҳақида гапираркан.

Гейтс ва унинг турмуш ўртоғи Мелинда ўзларининг хайрия жамғармаларига эга бўлиб, ҳар йили ташкилотнинг келгусидаги режалари ҳақида мурожаатнома эълон қилишади. Bill & Melinda Gates Foundation жамғармаси таълим ва соғлиқни сақлаш борасида қатор лойиҳаларни ҳам амалга ошириб келмоқда. Айни пайтда ушбу жамғарма АҚШда пандемия оқибатларига қарши кураш мақсадлари учун 1,75 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда ҳам Билл Гейтс келгусида дунё миқёсидаги халқаро зиддиялар, курашлар турли касалликлар, вируслар кўринишида мумкинлигини башорат қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Билл Гейтс шунингдек, яқинда COVID-19га қарши вакцина билан эмлангани ҳақида оммага хабар берган, бунинг учун у олимларга ўз миннатдорлигини ҳам билдирган.