ЯнгиликларМаҳаллийBilling.sud.uz — энди давлат божини суд ёки банкларга бориб тўлаш шарт эмас!

Billing.sud.uz — энди давлат божини суд ёки банкларга бориб тўлаш шарт эмас!

Судларга ёки банкка бориб давлат божини тўлаш анчагина вақт оладиган жараён ҳисобланади. Чунки, суддан ҳисоб ракамни олиб, кейин яна банкка бориб навбатда туриб тўлов қилиш қимматли вақтингизни ўғирлайди.

Бугунги кунда мазкур муаммоларни бартараф этиш учун billing.sud.uz (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг электрон тўлов тизими) фаолияти йўлга қўйилган.

Ушбу электрон тўловдан фойдаланиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

• Биринчи босқичда – billing.sud.uz сайтига киришингиз ва янги квитанция яратиш тугмасини босиб сўровномани тўлдиришингиз керак. Сўровномани тўлдирганингиздан сўнг сизга квитанция берилади.

• Иккинчи босқичда — ушбу квитанцияда кўрсатилган ҳисоб рақамига pay.me yoki click иловалари орқали тўловни амалга оширишингиз лозим.

• billing.sud.uz тизимига сизга берилган квитанциянинг рақамини киритиш орқали тўлов қилинган квитанцияни юклаб олишингиз мумкин.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img