Президентнинг “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан

соҳада кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш, ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини соддалаштириш мақсадида:

икки ҳафта муддатда қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникалардаги мавжуд кичик ва ўрта тиббий ходимлар вакант жойларини тиббиёт таълим муассасалари битирувчилари, пенсионерлар ва бошқа тиббиёт мутахассислигига эга бўлган шахслар орасидан тўлиқ тўлдирилади;

ўн кун муддатда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази билан биргаликда тиббиёт муассасалари умумий клиник лабораторияларининг врач-лаборантларини вирусология лабораторияларида фаолият кўрсатиши учун тайёрлаш, шу жумладан амалий кўникмаларини шакллантириш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади;

ўн беш кун муддатда республикадаги олий таълим муассасаларининг “Биология” таълим йўналишини тугатган битирувчиларини Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ва унинг ҳудудий филиаллари, Тошкент тиббиёт академияси ва унинг ҳудудий филиаллари, Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтларида вирусология лабораториясининг врач-лаборанти мутахассислиги бўйича бир ойлик қайта тайёрлаш курслари йўлга қўйилади;

(натижада: биргина 2019-2020 ўқув йилида “Биология” таълим йўналишини 1 мингга яқин битирувчилар тамомлаган бўлиб, қисқа муддатли ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш орқали мавжуд кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланиб, Республика бўйича мавжуд 16 та вирусология лабораторияларига кадрлар етиштириб берилади)

коронавирус пандемиясини бартараф этиш бўйича эълон қилинган карантин тадбирлари якунига қадар барча тиббиёт олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчиларини 1 йилгача бўлган муддатга вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилиш. Бунда вазият оғир бўлган ҳудудларга жалб қилинаётган мутахассислар учун уй-жой ва бошқа қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ харажатларни тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

ўн кун муддатда Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази
ҳудудий бўлинмаларининг тиббий ходимларини
“валеолог” мутахассислигига қайта ихтисослаштириш бўйича бир ойлик қисқа муддатли онлайн курслар ташкил қилинади;

(натижада: валеология йўналиши бўйича қишлоқ врачлик пунктлари (817 та), оилавий поликлиникаларда (984 та) фаолият олиб борадиган ҳамширалар, психологлар ва ижтимоий ходимлар малакаси оширилади).

50 Изоҳлар

  1. Assalomu alaykum . Yangi loyiha bo‘yicha yangi bitirgan Bakalavrlar bitirgan talabalar deyilgan. Avval biologiya yo‘nalishini bitirgan xozirda dars berayotgan o‘qituvchilar xam shu laborant sohada o‘qisa bo‘lasimi

  2. Мен биология ни тугатиб кейин Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг микробиолгия кафедрасини тугатганман. Шунга мен верусолагия га ўқимоқчиман, қанча мудат ўқиш, қайрга мурожат қилай?
    +998977868877 га телеграм ёки қунғироқ қилиб жавобини айтиворинг илтимос?

  3. Assalomu alekum. Men Ismoilov Ibroxim Xakimjon o’g’li 2019 yil biologiya( turlar boyicha) yonalishini tamomlaganman . Xozirda Adu da birinchi bosqich magistrantiman. Virusologiya laboratoriyasiga oqishga va ishlash un bormoqchiman. Qayta tayyorlash va boshqa xarajatlar budjetdan qoblab beriladimi? Borish istagida yurgan biologlar qayerdan malumot olishlari mumkin!!!

  4. “Биология” таълим йўналишини тугатган битирувчилар вирусология лабораториясида ишлаш учун ўқитилади. Бу ҳақда Президент фармони имзоланди, ҳозир ташкилий масалалар бўйича маълумотлар йўқ. Янгилик бўлиши билан сайтимиз орқали хабар қиламиз.

  5. Men Sharipova Shohida 2011-yil UzMU biologiya yònalishini tugatganman. Hozirda biologiyadan dars beraman. Men ham shu òqishda (virusologiya) òqisam bòladimi? Qanday hujjatlar kerak?99893 624 06 99. Raqamga xabar bering iltimos

  6. Мен Ахмадалиева Хуршида 2009 йил Биокимё йу́налишини магистратурасини тамомлаганман. Вирусология лабараториятйу́налишида у́кимокчиман ва шу сохада ишламокчиман. Хужжатни каерга топширсак бу́лади

  7. Yurtimizga kerakligimizda qochmaymiz! Bakalavr biologiya yônalishini ÓzMU ni 2019-yil bitirdim va 2020-yil 1-kurs magistraturani bitirdim. Tajribam bor . Kimga qayerga murojat qilay ? Vatanimga hizmat qilaman! 99 869 68 74

  8. Assalomu aleykum. Men bu yil Biologiya yo’nalishini tamomladim. Virusologiya bo’yicha tashkil etiladigan kursda o’qimohchiman. Virusologiya laboratoriyasida ishlamohchima. Qachon aniq ma’lumot olsak boladi va qanday tartibda o’qishga hujjat topshirsak boladi?

  9. Men 2007 yil Andijon Davlat Universitetini Biologiya fakultetini tamomlaganman.Virusologita-labaratoriya yònalishiga qiziqaman.Bu borada bu loyiha menda qiziqish uyģotdi.Òqish uchun qayerga murojat qilishim mumkin.Tel:93 677 43 72

  10. Men Sheraliyeva Sevara 2010 yilda UzMU ni biologiya fakultetini tamomlaganman. Virusalogiya bòyicha qayta tayyorlovda òqish niyatidaman. Qayerga murojaat qilish kerak bu masalada? Iltimos 97 708 46 76 telegram raqamiga javobini yozvoringlar!

  11. Мен Отажонова Турдихон 2007йилда биология йўналишини тамомлаганман Вирусология лабобаротория йўналишада ўқимоқчиман илтимос янгилик бўлиши билан хабар берсангиз. Қаерга хужжат топширишни билиб берсангизлар.

  12. Men 2003 yili Kosonsoy tebbiyot bilim yurtini,2008 NamDU ni biologiya yonalishini grant(byidjet) asosida bitirganman shu vaqtgacha biologiya fanidan dars berib kelaman. Men ham shu oqoshga hujjat topshirmoqchiman kimga va qayerda murojaat qilishim kerak.Iltimos shu haqda habar bering.mening tel nomerim; 98-927-55-88

  13. Ассалому алекум,ман хам шу йил битирдим ман хам вирусологияга укиш ниятим бор.Каерга мурожат килишим кк илтимос шу хакида хам малумот берсангиз

  14. Ассалому алекум шу йил инсититутни тамомладим,ман хам вирусологияга укимохчиман каерга мурожаат килсам болади?Илтимос изох берсангиз

  15. Мен Тошкент врачлар малакасини ошириш институни Микробиологияни тугатганман. Хозирда клиника диагности лабораториясида укияпман . Бир ойлик укишни кандай укиман илтимос еки тел килиб жавоб берсаегиз. 913923988

    • “Биология” таълим йўналишини тугатган битирувчилар вирусология лабораториясида ишлаш учун ўқитилади. Бу ҳақда Президент фармони имзоланди, ҳозир ташкилий масалалар бўйича маълумотлар йўқ. Янгилик бўлиши билан сайтимиз орқали хабар қиламиз.

  16. Assalomu alaykum men G’ULOMOV ORIFJON 2017-yilda Biologiya yo’nalishini tamomlaganman. Hozirda o’qituvchi bo’lib ishlayman. Virusologiya yo’nalishiga qiziqaman. Virusologiya bo’yicha 1 oylik qayta tayyorlov kurslari qachondan boshlanadi. Hujjat topshirishimiz uchun qayerga murojat qilishim kerak?

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг