ЯнгиликларҲуқуқБир болага алимент пули қанча?

Бир болага алимент пули қанча?

#Сайтга_йўлланган_савол

Оила кодексининг 99-моддасига мувофиқ вояга етмаган болаларга алимент ундиришда алимент миқдорини ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг муайян (1/4, 1/3, 1/2) қисми миқдорида белгиланади.
Алимент тўловчи ишламайдиган бўлса ёки иш ҳақи ёхуд даромадини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.

Сиз ушбу ҳаволада https://mib.uz/calculator кўрсатилган алимент калькулятори орқали керакли маълумотларни киритиб, алимент миқдорини билиб олиш мумкин.

Саволга «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими Саламат Туремуратов жавоб берди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img