Бир кунда ЙТҲ оқибатида қанча одам жабр кўради?

0

БМТ маълумотларига кўра,  ҳар йили дунё бўйича тахминан 1,35 миллион киши йўл-транспорт ҳодисасига учрайди, бир миллион киши эса турли даражадаги тан жароҳати олади. Хусусан, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь ойида йўлларда 114 киши ҳалок бўлди, яъни кунига ўртача 4 киши.

Албатта, бу кўрсатгич 2018 йил билан таққослаганда анча яхшиланган (йил давомида 2 262 киши, ёки кунига 6 киши), бироқ хурсанд бўлишга ҳали эрта. Биргина январь ойининг сўнгги ўн куни давомида республикада 54 нафар фуқаро  ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди. Жами январь ойи давомида 373 та ЙТҲ (24 та ЙТҲ болалар иштирокида) содир этилган.

Қоидабузарликни келтириб чиқарган энг кўп сабаблар бу — йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиш (89 та ҳодиса), белгиланган тезликка риоя қилмаслик (48), ҳайдовчи пиёдани кўрмай қолиши (40).

“Юксалиш” Умумиллий ҳаракати ушбу долзарб муаммога кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсадида ойлик маълумотларни умумлаштириб, инфографика кўринишида тақдим этиб бораяпти.