Бир мактаб бор: қирқ йилда юз олим етиштирган

0

Хоразм вилоятида жойлашган Ал-Хоразмий номидаги физика ва математикага ихтисослашган мактаб интернати ҳақида гап.

1976 йилда ташкил этилган мактабда шу кунгача 105 та фан доктори ва номзоди, 34 тв халқаро олимпиадалар ғолиб-совриндорлари, сенаторлар, президент маслаҳатчиси ёрдамчиси, вазир, ҳокимлар… Мамлакат миқёсидаги ўзига хос «кадрлар фабрикаси».

Шу мактаб 2020 йилгача бирон марта капитал таъмирдан чиқарилмаган, эски бино, ускуна ва ўзига яраша моддий-техник база билан шунча натижаларга эришган.

2020 йил март ойида Президентнинг Хоразмга ташрифи пайти алоҳида тилга олинган ва Халқаро мактаб даражасига кўтариш тўғрисида топшириқ берилган эди.

Бугун шу мактабнинг реконструкциядан чиққан янги биноси очилиш маросими бўляпти. Машҳур, казо-казо битирувчилар, фахрийлар, мактаб жамоаси ва ўқувчилари иштирокида қизил тасма кесилди.

 

Хоразм ўзига хос илм анъаналарига эгалиги бежиз эмас: кеча Ичан қалъада ўнга яқин мадраса ва мактаб кўрдим – аксарида дунёвий билимлар ўргатилган дейишди.Серфарзанд юрт сермактаб юрт бўлиши керак Агар ҳозир қўлингизда имкон ва ресурс бўлса, мактабларингизга йўналтиринг. Биздан авлодларга қолса мактаб қолади ё китоб қолади фойдали.

P.S. Янги мактаб биносини айланиб физикага ихтисослашган синфга кириб қолдим. Биттаям қиз йўқ. Қизлар йўқми десам, «Уруша гатив адилар» (урушга кетишувди) деб ҳазиллашди бир ўқувчи – 😂😢 шунақа кайфият бўлди менда. Қизларимизни кўпроқ ўқитайлик, бўлмаса чинданам ҳаёт улар учун уруш майдонига айланиб қолади.

Шахноза Соатова,
Адлия вазирлиги масъул ходими

Аввалги мақолаСтресс пайтида юракни ҳимоя қиладиган ичимлик
Кейинги мақолаЕр участкалари олиб қўйилган мулкдорларга етказилган зарар давлат томонидан тўлиқ қопланади