Биринчи ёрдам дори воситалари

0

1. Дунёга машҳур восита – парацетамол. Бу дунёдаги энг машҳур дори. Парацетамол оғриқ (бош ва тиш оғриғи) қолдирувчи, иситма туширувчи ва енгил яллиғланишга қарши таъсирга эга.
2. Диарея – лоперамид. Самарали ва арзон.
3. Аллергия – диазолин. Бу энг қадимги антигистаминлардан биридир.
4. Тинчлантирувчи – валериан. Барқарор тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.
5. Юрак оғриғи – нитроглицерин. Бу юракдаги оғриқни қолдирувчи ва тинчлантирувчи таъсирга эга. Қон томирларини кенгайтиради ва қон оқимини яхшилайди.
6. Босимнинг ошиши – папазол. Папазолни қўллашнинг асосий кўрсаткичлари гипертензия ва стенокардия.
7. Заҳарланиш – фаоллаштирилган кўмир. Дунёдаги энг машҳур сорбент (организмдан турли токсинларни чиқаришга кўмаклашадиган моддалар сорбент дейилади.) Ошқозон-ичак трактидан заҳар ва токсинларни сўриб олади.
8. Спазмолитик – дротаверин. Дротавериннинг қандай тури? Ҳа, бу эски но-шпа, фақат қўшимчаларсиз!

Биринчи тиббий ёрдам воситаси жиддий сурункали касалликка чалинган, мунтазам дори-дармонларни қабул қилмайдиган соғлом одамлар учун ишлаб чиқилган.

 

Аввалги мақолаДунёнинг ўйинлари кўп…
Кейинги мақолаМутахассислар энг оммалашган онлайн фирибгарликлар ҳақида маълумот берди