ЯнгиликларҲуқуқБировнинг мулкидан чекланган тарзда фойдаланиш мумкинми?

Бировнинг мулкидан чекланган тарзда фойдаланиш мумкинми?

 — Ишхонамизга 6 кв ҳаво линияси тортаётган эдик. Икки столба фермер ҳудудининг экин майдонига тўғри келди. Фермер столба ўрнатишимизга қаршилик кўрсатмоқда. У билан келишишга мажбурмизми?

— Фуқаролик кодексининг 173-моддасига кўра кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир.

Диққат қилинг! Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин.
Ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди.

Эътибор беринг, сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади.

Яна бир жиҳати шундаки, сервитут белгиланган участканинг эгаси, агар қонунда бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, сервитут кимнинг фойдасини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан участкадан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир.

Кўриб турганингиздек ўртангизда келишув бўлиши керак. Агар шунда ҳам рози бўлмаса унда фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img