Бишкекда парламент биноси эгалланди

0

Қирғизистон пойтахти Бишкекда мамлакат парламенти учун ўтказилган сайловнинг дастлабки натижасига қарши намойиш бўлиб ўтмоқда.

Намойишчилар кеча, 5 октябрь куни парламент ва Президент администрацияси жойлашган Оқ уйга киришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг бинода ёнғин юз берди. Намойишга чиққан одамларнинг талаби битта – сайлов натижасини бекор қилиш.

Президентнинг Матбуот котиби Толгонай Стамалиева маълум қилишича, Сооронбай Жээнбеков парламент сайлови натижаси бекор қилиниши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, Жээнбеков ҳозир Бишкекда ва вазиятни назорат қиляпти. У соат 2:00 гача Жогорку Кенешда сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашган.

“Давлат раҳбари иш жойида Жогорку Кенеш биносида соат 2:00 гача барча сиёсий кучлар билан индивидуал суҳбат ўтказди. Президент норозилик акцияси ташкилотчилари ақл билан иш қилишига ишонмоқда”, деган Стамалиева.

Ҳозирда эса Ўшда Жээнбековни қўллаб-қувватлаш акцияси бошланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, намойишларда бир киши ҳалок бўлган ва 13 киши реанимация бўлимига ётқизилган. Бундан ташқари, 590 киши жабрланган.