Бизда кўчага чиқиб бўлмай қолди

0
Женщина в очереди в аптеку в Алма-Ате, 29 июня 2020 года. REUTERS/Mariya Gordeyeva

Алмати шаҳридаги яқин дўст ва ҳамкасбимизга қўнғироқ қилдик. Телефонни олиши билан у йиғлаб юборди. Ўкинч, изтироб ва оғриқ билан нола қилди:

“Ўзларингни асранглар. Кўчага чиқманглар, бизда кўчада юриб бўлмай қолди, одамлар ўлиб кетаяпти, одамлар қирилиб бораяпти, фақат ўликлар ҳақида гапирилаяпти, бу бало тарқалиб кетса тўхтатишнинг имкони бўлмайди. Мен кўзим билан кўриб турибман. Жуда ёмон. Қўрқиб кетаяпман”…

У бошқа гапиролмади. Телефон гўшагида юракни тилка-пора қиладиган йиғи овози эшитилиб турди.

Одамлар, бу фожиани ҳис қилишингиз учун уни бошингиздан ўтказишингиз шарт эмас. Уни бошингиздан ўтказганингизда кеч бўлиши мумкин. Илтимос, уйда ўтиринглар!!!

hudud24.uz жамоаси