ЯнгиликларҲуқуқБола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш нафақасига қандай ўзгартириш киритилди?

Бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш нафақасига қандай ўзгартириш киритилди?

Жорий йилнинг 1 сентябридан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (болалар нафақаси) жорий этилди.

Болалар нафақасини тайинлашда:

– инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади;
– тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади;
– унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади.

– Болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

– 250 000 сўм – 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм – ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун;
– 150 000 сўм – оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча;
– 100 000 сўмдан – оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.

Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади.

Моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 380 000 сўм.

Саволга «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими Лобар Розимова жавоб берди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img