ЯнгиликларМаҳаллийБолалар жамоат фонди болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кафолатлайди

Болалар жамоат фонди болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кафолатлайди

Президент қарори билан Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилган.

Қуйидагилар Болалар жамоат фондининг энг муҳим вазифалари этиб белгиланган:

  • оғир вазиятга тушган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш ва уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ва молиялаштириш;
  • болаларнинг ҳаёти учун хавф солувчи оғир, сурункали ҳамда кам учрайдиган (орфан) касалликларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва уларни республикада ёки зарур ҳолларда хорижий давлатларда даволаш учун тиббий, ижтимоий ва молиявий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча механизмларини жорий этиш;
  • эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болаларни бепул дори воситалари, тиббий ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш;
  • жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни таълим олишларида кўмаклашиш, шу жумладан махсус ўқув адабиётлар ва ўқув қуроллари билан таъминлаш;
  • ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш ва уларни уй шароитида ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш;
  • оғир ташхисли касалликлари бўлган болаларни парвариш қилаётган кам таъминланган оилаларни ҳомийликка олиш;
  • ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга, шу жумладан уларга юқори технологик ихтисослашган реабилитацион ёрдам кўрсатишга доир тадбирларни ташкил этиш ва молиялаштириш.

Жамоат фондига давлат бюджети ҳисобидан 2021-2022 йилларда 100 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам ажратилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 январга қадар даволанишга муҳтож бўлган болалар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Болалар жамоат фонди томонидан олиб келинадиган дори воситалари, тиббиёт ускуналари ва протезлаш воситалари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилиниши белгиланган.

Агарда мазкур қарорда назарда тутилган асослар бўйича ҳомийлик ёки бошқа турдаги ёрдам олиш зарурати юзага келса, жисмоний ва юридик шахслар Болалар жамоат фондига мурожаат қилишлари мумкин.

Фирдавс Бозорқулов,
Адлия вазирлиги масъул ходими

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img