Озиқ-овқат маҳсулотларининг бозорлардаги минимал ва максимал нархлари аниқланди

0

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимиз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 25 февраль куни озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари бўйича кузатув ўтказилди. Кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари қуйидагича аниқланди:

1 кг. мол гўшти(суяксиз гўштидан ташқари)нинг:

  • минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”да қайд этилган (36 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (57 000 сўм).
  • Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (68 000 сўм) кузатилди.

Пиёз маҳсулоти:

минимал нарх Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори”да (1 500 сўм). Максимал нарх. Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозорлари”да (4 000 сўм).

Сабзи:

минимал нархи  Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”да (7 00 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (4 500 сўм) кузатилди.

Ўсимлик ёғи:

минимал нархи Андижон шаҳрининг “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 8 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 13 500 сўм) кузатилди.

Тухум:

минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (4 000 сўм). Максимал нархи Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (10 000 сўм).

Гуруч:

маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да рўйхатга олинган (“Нукус” навли гуруч 3 800 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Шакар:

минимал нархи Навоий шаҳрининг “Саховат бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски шаҳар деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори” ,“Олой деҳқон бозори”да (5 500 сўм).

Максимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Андижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори” ва “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори”, “Дамариқ деҳқон бозори” ҳамда Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (6 500 сўм).

Ҳудудларда марказий деҳқон бозорлардаги минимал ва максимал нархларни рўйхатга олишда деҳқон бозори бўлмаган савдо объектларидаги нархлар кузатувга олинмайди (минимаркетлар, супермаркетлар, дўконлар ва ҳоказо).

Кузатувнинг мақсади, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари орасидаги нархлар диапазонини аниқлашдан иборат.

Шу аснода рўйхатга олинган нарх маълумотларидан ўртача истеъмол нархлари даражасини акс эттириш ёки уни баҳолаш, шунингдек, нархлар ўзгариши динамикасини тавсифлашда фойдаланиш тавсия этилмайди.

Муайян ҳудуднинг марказий деҳқон бозорида аниқ турдаги товар бўйича рўйхатга олинган минимал ёки максимал нархлар республика бўйича шу ҳудудда айнан ушбу маҳсулотнинг ўртача нархлари даражасини минимал ёки максимал деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди.

Деҳқон бозорларидаги минимал ва максимал нархлар даражасига ассортимент ёки ҳудудий силжишлар, шунингдек, кузатув ўтказиш вақтида бозорлардаги мавжуд шароитлар таъсир этиши мумкин. Нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади ва маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг