Бу йилги сайловлар октябрь ойида ўтказилиши мумкин

0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг ёзишича, Президент ва депутатлар сайлови уларнинг ваколат муддати тугайдиган йилда октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланмоқда.

Амалда эса бу декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида эди.

Маълум бўлишича, мазкур мазмундаги қонун лойиҳасига асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқиб қабул қилинган.

Сайлов муддатининг ўзгартирилиши сайлов вақти қишнинг совуқ кунларидан кўра кузнинг илиқ ва қулай кунларига тўғри келишини англатади.

Қонун лойиҳасида, шунингдек, сайловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бир қатор бошқа қонунларга ҳам ўзгартириш киритилмоқда.