Бугун Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни

88

Инсониятнинг она табиатга муносабати қандай?

Атроф муҳитнинг ифлосланиши оқибатида келиб чиқадиган касалликлар туфайли ҳар йили сайёрамизда камида 5 ярим миллион киши вафот этади. 2050 йилда бу рақам 6 миллион кишидан ортиб кетиши айтилмоқда. Шундан тенг ярми Ҳиндистон ва Хитой ҳиссасига тўғри келади.

Ўз соғлигининг қадрини тушуна бошлаган инсон атроф-муҳитга бўлган бепарволарча муносабатини ўзгартиришга, зарарли одатларни қисқартиришга мажбур бўлди.

Биринчидан, инсониятнинг турмуш тарзидаги катта ўзгаришлар табиатга инсон таъсири қай даражада эканлигини аниқлаш имконини берди. Атроф-муҳитга бўлган муносабатни ўзгартишга мажбур бўлдик.

Иккинчидан, сув ресурслари муҳофазаси соҳасида сув ҳавзаларида сувнинг сифати сезиларли даражада яхшиланган. Масалан, “Венеция шаҳридаги каналлар суви рангини ўзгарди”. Улардан кам фойдаланилгани учун сув тиниқлашди.

Учинчидан, атмосфера ҳавоси муҳофазаси соҳасида ишлаб чиқариш корхоналар фаолияти тўхтатилиши, парвозлар сони чеклангани, машиналар қатнови камайгани туфайли ҳавонинг ифлосланиши миқдори пасайди.

Хитой атмосферага энг кўп чиқинди чиқарадиган давлатлардан бири бўлиб пандемия туфайли чиқинди 25 фоизга камайган. Атмосферага миллонлаб тонна чиқариладиган чиқиндилар тўхтади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Онкологик касалликларни ўрганиш Халқаро агентлиги (IARC) эълон қилган Ҳисоботда ҳавонинг ифлосланиши саратон касаллигининг асосий сабабчиси экани айтилади. Мутахассисларнинг фикрича, сўнгги 50 йил мобайнида ҳавонинг ифлосланишини олдини олиш борасида Шимолий Америка, Ғарбий Европа ва Японияда бир қатор ютуқлар қўлга киритилди.

Чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар бугунги кунда глобал масалалардан бирига айланиб бормоқда.

Пандемия даврида экология

Карантин даврида инсон фаолиятининг аксарият кўринишларида масофавий ишлаш тизими жорий қилинди. Транспортдан заҳарли газларнинг ишлаб чиқариш қисқарди.

Иқлимни яхшилаш муаммосини Пандемия деярли ҳал қилди ва эҳтиёжларни қисқартириш орқали ҳам яшашда давом этиш мумкинлигини исботлади.

Аммо пандемия тўхтагандан сўнг саноатдаги ишлаб чиқариш илгаригидан ҳам юқорироқ даражага чиқиши мукин. Чунки карантин даврида пайдо бўлган иқтисодий бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат бошланади. Умид қилишимиз мумкин бўлган ягона нарса – инсонларнинг онгли равишда ўз турмуш тарзини ўзгартиришидир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартига кўра, атмосферада учровчи, инсон саломатлиги учун зарарли бўлган P.M 2,5 моддасининг ҳаводаги нисбати бир метр куб ҳавода 10 микрограммдан ортмаслиги керак.

Бу кўрсаткич Хитойнинг кўплаб шаҳарларида бир метр куб ҳаво учун 100 микрограммни ташкил этади. Шунинг ўзи ҳам хитойликларнинг ҳаёти қандай хавф остида эканлигини кўрсатади.

Италиянинг Милан шаҳрида ҳам P.M 2,5 моддасининг бир метр куб ҳаводаги миқдори 100 микрограммдан кўпроқни ташкил этади. Афсуски, бундай тенденцияни дунёнинг деярли барча йирик шаҳарларида кузатиш мумкин. Италияда ҳаво ифлосланишидан бир йилда 60 минг киши вафот этади. АҚШда эса бу кўрсаткич 200 мингта ўлимга тенг.

Коронавирус эпидемияси негизида Хитойда фабрика ва заводлар фаолияти тўхтади. Транспорт ҳаракати чекланди. Ва бу атмосферадаги зарарли моддаларнинг 20 фоизга камайишига олиб келди. Ҳаво сифатининг яхшиланиши таъсирида эса 5000 нафар хитойликнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Ваҳоланки, бевосита коронавирус оқибатида эса Хитойда 3300 нафар инсон вафот этди.

Бундай ўзгариш Хитой билан бир қаторда Италияда, АҚШнинг Сиэтл, Лос-Анжелес ва Нью-Йорк шаҳарларида ҳам кузатилди. Биргина Нью-Йоркнинг ўзида карбон газлари 50 фоизга камайгани аниқланган.

Карантинда табиат дам олмоқда

Коронавирус туфайли ҳаракатланишга ўрнатилган чекловлар экологияга ижобий таъсир кўрсатди. Дунёнинг турли ҳудудларида ҳавонинг зарарланиш даражаси ва атмосферага газлар чиқиши сезиларли даражада пасайди. Венецияда туристлар йўқлиги туфайли каналлардаги сувлар тиниқлашди, кўплаб шаҳарларда одамлардан бўшаб қолган кўчаларда ёввойи жониворлар сайр қила бошлади.

Мадрид марказида сайр қилаётган товуслар

Тель-Авивдаги марказий Яркон боғида юрган чиябўрилар

Парижнинг ҳувиллаган кўчаларини айланётган ўрдак

Лимада карантин вақтида минглаб қушлар шаҳардаги энг машҳур пляжлардан бирини эгаллаб олишди 

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг