ЯнгиликларЖаҳонБугун Бутунжаҳон Халқаро чекишга қарши курашиш куни

Бугун Бутунжаҳон Халқаро чекишга қарши курашиш куни

ЖАҲОН соғлиқни сақлаш ташкилоти 1988 йилда 31 май санасини  Халқаро чекишга қарши курашиш куни, деб эълон қилган.

Ҳар йили тамаки истеъмоли натижасида дунёда ўртача 8-9 миллионга яқин киши ҳаётдан кўз юмади. Тамаки истеъмоли жинси, ёши, ирқи ва маданиятига қарамай, ҳар қандай киши учун хавф туғдиради.

Халқаро чекишга қарши курашиш кунининг глобал мақсади ҳозирги ва келгуси авлодни тамакининг нафақат соғлиқ учун салбий жиҳатларидан, балки ижтимоий, экологик ва иқтисодий талофатларнинг вайронкор оқибатларидан ҳимоя қилишга қаратилган.

Тамаки ва никотин ишлаб чиқарувчилари қандай қилиб ёшларни манипуляция қилишади?

Кўплаб тамаки компаниялари бир неча йиллар давомида ёшларни тамаки ва никотин маҳсулотларини истеъмол қилишга жалб қилишнинг мураккаб усулларидан фойдаланиб келмоқда. Албатта, бунинг учун катта маблағ сарфланади. Бу жараёнларни ёш истеъмолчилар оқимини таъминлаш учун ишлаб чиқилган маркетинг компанияларининг ички ҳужжатларидан билиб олиш мумкин. Ҳужжатларда тамаки севувчиларнинг янги авлодини, ҳар йили миллионлаб янги одамларни жалб қилиш билан боғлиқ янгиликлар акс этади.

Бунинг учун улар бир қанча йўллардан фойдаланишади:

тамаки ва никотин маҳсулотларида ёшлар учун хушбўй ва жозибали қўшимчалардан фойдаланилади, масалан, гилос, сақич ва пахта шакарининг ҳиди. Бу эса диққатни соғлиқ учун хавфдан чалғитади ва бундай маҳсулотларни синаб кўриш учун асос бўлиб хизмат қилади;

сотиб олиш учун осон бўлган, яъни, замонавий дизайн ва жозибали шаклда (масалан, агар маҳсулот флеш-карта ёки конфет шаклида бўлса);

машҳурларнинг инстаграм ва брендлар ҳомийлик қиладиган танловларда тамаки ва никотин маҳсулотларини сотишни тарғиб қилиш орқали;

маҳсулотларни ёшлар кўп бўладиган жойларда, уларни қандолатчилик маҳсулотлари, газак ёки алкогол ичимликлари ёнига жойлаштириш орқали сотиш (бу дўконлардаги реклама материаллари ва пештахталар билан таъминлашни ҳам ўз ичига олади);

мактаблар яқинида тамаки ва никотин маҳсулотларини сотиш, ўқувчиларга маҳсулотларни олишни осонлаштириш;

фильмлар, телекўрсатувларда ва онлайн трансляцияларда яширин тамаки рекламасини жойлаштириш;

тамаки сотадиган машиналарни тез-тез ёшлар орасида жозибадор тарзда реклама қилиб, маҳсулотларни вояга етмаганларга сотиш қоидаларини бузиш учун сабабларни яратиш.

“Бутунжаҳон чекишга қарши курашиш куни”да никотин ва тамаки ишлаб чиқарувчиларнинг тизимли, тажовузкор ҳаракатларига жавобан ёшларни жалб қилган ҳолда антимаркетингли компания ўтказилади. Бу акция қуйидагиларга мўлжалланган:

ёшларга маҳсулотни сотиш учун ишлатиладиган турли усуллар, шу жумладан, бозорга янги ва оригинал маҳсулотларни киритиш, хушбўй қўшимчалар ва бошқа жозибадор хусусиятлар тўғрисида гапириш орқали улар алданаётганини англатиш;

тамаки чекишга қарши норма ва қоидаларни, шу жумладан, огоҳлантиришларни савдо нуқталарида жойлаштириш;

маҳсулотни болаларга сотилишини чеклаш ва болаларга сотиш (айниқса, таълим муассасалари яқинида тамаки маҳсулотларини сотиш ва реклама қилишни тақиқлаш) билан боғлиқ бўлган турли хил нормалар ва қоидаларни енгиллаштириш учун мўлжалланган даъво аризаларини киритиш;

ижтимоий фаол ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни йирик тамаки бизнесига қарши курашга жалб қилиш.

Жаҳон ҳамжамияти миллионлаб одамлар ҳисобидан фойда кўраётган, жабрини ҳар йили ўз ҳаёти билан тўлайдиган, тамаки саноати шахсий танлов эркинлиги учун кураш баҳонасида ёш авлодни алдашига йўл қўймайди.

“Биз ёшларга ёлғонларни фош қилиб, уларни ишлаб чиқаришни рад этиш орқали йирик тамаки бизнесига қарши туриш учун куч ва қобилият беришимиз керак” — дейди ЖССТ.

Мадина ҲАМДАМОВА,
“Инсон ва қонун” мухбири

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img