Бугун Дональд Трамп ва Жозеф Байден ўртасида финал дебат бўлиб ўтди

0

Бугун Дональд Трамп ва Жозеф Байден ўртасида финал дебат бўлиб ўтди.

Сиёсатчилар Нэшвиллда юзма-юз учрашишди. Рақибларнинг чиқиши бир ярим соатдан сал кўпроқ давом этди.

Дебатларнинг асосий мавзуси, кутилганидек, коронавирус эди. Шунингдек, Байденнинг ўғли билан боғлиқ можаро ҳам четлаб ўтилмади. Байденнинг ўғли ҳозирда коррупциявий битимларда айбланмоқда.

Демократлардан номзод барча айбловларни рад этди.

AҚШда президентлик сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ҳозирча ўтказилган сўров натижаларига кўра, сайловчиларнинг 56 фоизи Трамп қайта сайланишга лойиқ эмас деб ҳисобламоқда.