Бугун Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш куни

0

1851 йил 8 январга ўтар кечаси француз физиги ва астрономи Жан Бернар Леон Фуко Париж шаҳрида, ўз уйининг ертўласида илк бор Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши ҳақидаги қарашларни исботлаш учун тажриба ўтказиб кўрган.

Бунинг учун олим махсус металл шарни шифтга осиб қўйган ва уни чайқатиш асносида айланиш бурчаги тобора оғиб бораётганини пайқаган. Шу орқали жараёнга Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши таъсир кўрсатаётганини кашф этган.
Ўша йилнинг 3 февраль куни Фуко Париж обсерваториясидан мутахассислар чақириб, уларга ўзи яратган мосламанинг қандай ишлашини кўрсатиб берган. Март ойида эса, нисбатан каттароқ метал шарнинг тебранма ҳаракати ёрдамида бу жараён оммага намойиш этилган. Шу тариқа Ер сайёраси билан боғлиқ яна бир муҳим кашфиёт ўз исботини топган.

Шу боис, дунёнинг кўпгина давлатларида ушбу сана Ернинг ўз ўқи атрофида куни сифатида нишонланади. Шу мавзу юзасидан қатор тадбирлар, илмий анжуманлар, мунозаралар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши билан боғлиқ фараздарни антик даврда Аристотель ва Птолемей, ўрта асрларда Абу Райҳон Беруний ва бошқа олимлар илгари суришган.