Бугун Тошкентда “Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги” бошланди

0

Бугун Тошкентда “Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги” бошланди

Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 11-16 январь кунлари Ёшлар ижод саройида “Янги Ўзбекистон ва миллий кинематография” ойлиги доирасида «Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги» ўтказилмоқда. Ҳафталик давомида бир-биридан қизиқарли ва мазмунли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Ёшлар ижодиёт саройида бўладиган ҳафталикнинг биринчи кун дастуридан “Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги»нинг очилиш маросими, Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги доирасида кастинг, “Кино сценарий қандай ёзилиши керак” мавзусида маҳорат дарси, 2021 йилда суратга олинадиган фильмлар тақдимоти, “Мен террорчи эмасман” фильмининг катта премьераси ўрин олган.