Самарқанддаги Регистон меморий ансамбли мовий рангда порлайди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, бугун тунда республика бўйлаб #moviynurtarat акцияси бўлиб ўтади. Аутизмга чалинган шахслар билан бирдамлик ва АСБ билан касалланган инсонларнинг ижтимоий муҳитга кириб бориши билан боғлиқ муаммоларга эътиборни қаратиш учун республикамизнинг барча ҳудудларидаги асосий шаҳар тузилмалари ва диққатга сазовор жойлари мовий рангда порлайди.

Тошкентда Wyndham, Radisson blu hotel, Hayatt Reggency Tashkent ва Hillton меҳмонхоналари, Ўзбекистон Миллий банки биноси ва Темурийлар тарихи музейи ушбу акцияга қўшилиб улгурди. Шунингдек, Анҳор Локомотив боғидаги айланма чархпалак ҳам шу рангда ёритилади. Ундан ташқари Самарқанддаги Регистон майдони ҳам мовий рангга бурканади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг