7 сентябрь кунидан эътиборан очилган мактабларни ҳисоблаганда 14 сентябрь куни очиладиган жами мактаблар сони 2635 тани ташкил қилади, деб хабар бермоқда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Республикадаги қолган мактаблар октябрь ойига қадар индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинади.

Бундай қарор ҳудуддаги эпидемиологик вазият, ўқитувчиларда аниқланган коронавирус кўрсаткичи, ҳудуддаги соғлиқни сақлаш тизимининг вазиятга тайёрлигидан келиб чиқиб қабул қилинади.

Бунда ҳар ҳар бир ҳудуд индивидуал тарзда ёндашаётганлигини ҳам алоҳида қайд этиш мумкин. Айтайлик, Навоий вилоятидаги баъзи мактабларда дастлабки ҳафталарда асосан бошланғич синф ўқувчилари анъанавий таълим шаклига жалб қилинмоқда, бошқа вилоятларда эса мактабнинг ҳар бир синфи турли вақтда ва навбатда ўқишни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мактаби фаолиятини тикламаган ўқувчиларнинг таълим олиши “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасидаги телевизион дарслар орқали таъминланади.

Онлайн мактаб лойиҳаси доирасида дарслар жадвали кунлик равишда эълон қилиб борилади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг