Бугунги Ўзбекистон шароитида чекловлар ҳақида камроқ гапиришимиз керак – Русланбек Давлетов

0

Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг айтишича: яшаш ҳуқуқидан бошқа ҳуқуқларда айрим чегаралар бўлиши керак. Лекин бу чегара демократик жамиятда керак бўладиган таомилда оқилона бўлиши лозим.

Ўзи умуман бугунги Ўзбекистон шароитида чекловлар ҳақида камроқ гапиришимиз керак. Чеклашга жуда устамиз. Шу пайтгача буни яхши уддалаб келганмиз.

Оммавий ахборот воситалари ва қонунчилик ўртасидаги қандайдир муаммоли масала туғилса, судга борилиши керак. Афсуски, бизда судга берибди дейилса, жуда катта воқеликка айланиб кетаяпти. Аслида биз бунга кўникишимиз керак, бу нормал жараён.