Бухоро туманига янги ҳоким тайинланди

0

Хайрулло Жўраев Бухоро тумани ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хайрулло Жўраев айни пайтга қадар “Ғиждувон” ЭИЗ раҳбари лавозимида ишлаб келган.

Туманнинг собиқ ҳокими Қаҳрамон Дўстов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.