Бухоро ва Навоий вилоятларида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади

0

 Ҳурматли ҳамюртлар!

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг март-июль ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан мулоқот ўтказишади.

Оммавий қабуллар навбати билан ҳар бир ҳудудда ўтказилади. Навбатдаги қабуллар манзили – Бухоро ва Навоий вилоятлари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йилнинг 17-20 март кунлари Бухоро вилоятида, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи 18-20 март кунлари Навоий вилоятида иш олиб боради.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.

 

Аввалги мақолаПарфюмерия қироличасининг армони қандай эди?
Кейинги мақолаҚимматга тушган итоатсизлик