Бухорода алимент ундириш жараёнида ажрашган оила ярашди

0

Мажбурий ижро бюроси Қоракўл тумани бўлими маълумотига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 29.05.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Р.Ҳазратқуловдан ундирувчи Г.Хусенова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси ҳаракат олиб борган. МИБ давлат ижрочиси томонидан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида эса эр-хотин ярашишган.

Шу билан бирга, фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 25.12.2020 йилдаги қарздор Ф.Чорақуловдан ундирувчи И.Чориева фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича ҳам эр-хотин яраштирилган.

Олотда ҳам фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 18.12.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ғ.Умировдан ундирувчи О.Бозорова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш жараёнида эр-хотин ярашган.

Барча ижро ҳужжатлари ундирувчиларга қайтарилган.

Аввалги мақола1 апрелдан боғча пули 15 фоизга ошиши мумкин
Кейинги мақола“Темир дафтар” ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” бирлаштирилади