Бухорода охирги 2 бемор коронавирусдан соғайди

41

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Бухоро вилоятида 2, Самарқанд вилоятида 24, жами 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилгани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро вилоятида реабилитацияга кузатилган 2 нафар инсон ҳозирча ушбу ҳудуддаги коронавирус инфекциясига чалинган сўнгги беморлар саналади. Иккиси ҳам Бухоро шаҳридан ва коронавирус инфекциясини беморлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Бири 53 ёшдаги аёл бўлса, иккинчиси эса 6 ёшли қизалоқ.

Вилоятда 442 нафар касаллик юқтирганларнинг барчаси бутунлай дарддан фориғ бўлишди.

Самарқанд вилоятида соғайганларнинг 11 нафари эркак, 13 нафари эса аёллардир, уларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Шунингдек, тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (8 нафари Самарқанд шаҳридан, 5 нафари Оқдарё туманидан, 4 нафари Самарқанд туманидан, 2 нафардан Пайариқ ва Иштихон туманларидан, 1 нафардан Тойлоқ, Пастдарғом ва Жомбой туманларидан). Улар орасида энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг кичиги 2019 йилда туғилган. Самарқанд вилоятида 202 нафар бемор соғайди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2438 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг