Бурж Халифа осмонўпар биноси Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади

0

Бурж Халифа осмонўпар биноси бугун Ўзбекистон байроғи рангларида гавдаланади, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Мамлакатмизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги дипломатик ваколатхонаси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жойлашган дунёнинг энг баланд иморати “Бурж Халифа”да Ўзбекистон байроғи 2020 йил 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:45да 1 минут давомида намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз,  ташкилотчилар ушбу тадбирни 2019 йилда ҳам  муваффаққиятли амалга оширишган эди.