Буюк Хитой деворими ёки «Қайғу девори»?

0

Буюк Хитой девори ҳақида эшитмаган киши бўлмаса керак. Агар тарихга назар соладиган бўлсак, Хитойнинг бутун тарихи мобайнида учта асосий девори бўлганлиги ойдинлашади. Уларнинг ҳар бири 10 000 метр узунликда бўлган.
Девор умумий ҳисобда 2000 йил мобайнида қурилган (эрамизгача III асрдан то эрамизнинг XVII асригача). Биринчи девор император Тсин Ши Хуан номи билан боғлиқ. Унинг қурилишига 500 минг одам жалб қилинган. Ҳолсизликдан ёки бирор бошқа сабаб билан вафот этганлар тўғридан-тўғри деворга “қалаб” кетаверилган. Шунинг учун, халқ тилида “Қайғу девори” деб ҳам ном олган.
Иккинчи девор Тсин Ши Хуан томонидан қурилган деворни бузиб, хитойликлар устига мунтазам ҳужум уюштириб турган хуннлардан ҳимоя қилиш учун қурилган.
Учинчи девор қурилишида 1 миллионга яқин одам иштирок этган. Қурилишда ҳар бир минора икки томондаги минорадан кўриниб туришига катта аҳамият берилган. Бу турли хабарларни тутун ёки ноғора овози ёрдамида бир-бирига етказиш учун керак бўлган.
Девор номи Хитой тилида “Ванли чонгчанг” деб аталиб, “10 минг ли узунликдаги девор” деган маънони англатади. Дарҳақиқат, ушбу девор Хитойнинг чегараларини аниқлашда, тоғдан келадиган шамолни бироз тўсишда, қўққисдан бўладиган ҳужумлар ҳамда савдо йўлларини асрашда жуда катта хизмат қилади.
Буюк Хитой девори йўнилган гранит тошлар, ғиштлар ва лойдан кўтарилган. У Лядунск кўрфазидан бошланиб, Шимолий Хитой оралаб Гоби даштини бирлаштириб, 2450 километрни ташкил этади.