Чарчаганда, жаҳл чиққанда, тушкунликка тушганда — Леонардо да Винчининг фикрни жамлаш усули

0

Леонардо да Винчининг фикрни жамлаш усули психолог маслаҳатига қараганда яхшироқ таъсир қилади.

Уйғониш даврининг асосий даҳоларидан бири Леонардо да Винчи нафақат санъат ва илм-фан, балки психологияда ҳам ёднома асарлар яратди. Рассом бўёқлар ва мўйқалам ёрдамида ақл ва қалбни даволашнинг оддий механизмини тасвирлаган. Ўз услубига у жами 23 бандни киритди.

Замонавий руҳшунослар да Винчи ҳақ эканини қайд этишмоқда. Бу ақл, асаб ва руҳиятдаги зўриқишни олиш усули деярли барча ҳолатларда ҳақиқатан ҳам иш беради.

*Чарчадингизми — гуллар расмини чизинг.

*Жаҳлингиз чиқдими — чизиқлар чизинг.

*Оғриқ борми — ясанг.

*Зерикдингизми — бир парча қоғозни турли гуллар билан тўлдиринг.

*Хафамисиз — камалак расмини чизинг.

*Хавотирни ҳис этяпсизми — қўғирчоқ ясанг.

*Қўрқяпсизми — макраме тўқинг ёки матодан аппликация ясанг.

*Аччиқланяпсизми — қоғозни майда бўлакларга бўлинг.

*Хавотирланяпсизми — оригами тахланг.

*Безовталаняпсизми— нақшлар чизинг.

*Эслаш керакми —лабиринтлар чизинг.

*Ҳафсалангиз пир бўлдими — расм нусхасини чизинг.

*Тушкунликка тушдингизми— йўл расмини чизинг.

*Бирор нарсани тушуниш керакми — мандаллар чизинг.

*Кучни тезда тиклаш зарур — манзарани чизинг.

*Туйғуларингизни тушуниш керак —автопортрет чизинг.

*Ҳолатни эслаб қолиш зарур — рангли доғларни чизинг.

*Фикрларни тизимлаш зарур бўлса — ари ини ёки квадрат чизинг.

*Ўзингиз ва истакларингизга ойдинлик киритишни истайсиз — коллаж тайёрланг.

*Фикрни жамлаш керак — нуқталар билан чизинг.

*Вазиятдан оптимал чиқишни излаш учун — тўлқин ва доиралар чизинг.

*“Тиқилиб қолганингизни” ҳис этяпсиз ва олдинга ҳаракат қилиш керак — спираллар чизинг.

*Мақсадга фикрни жамлаш учун — тўр ва нишонлар чизинг.

Аввалги мақолаҲукумат карантин режимини жорий қилиш орқали энг осон йўлни танладими?
Кейинги мақолаКадастр тизимида “тозалаш ишлари” бошланди