ЯнгиликларМаҳаллий“ЧАЙ” товар белгисидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

“ЧАЙ” товар белгисидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Фарғона вилоят адлия бошқармасига Наманган вилоятида жойлашган “Uychi Mahliyo fayz maskani” маъсулияти чекланган жамияти шикоят ариза билан мурожаат  қилди. Гап шундаки, уларга тегишли бўлган “ЧАЙ” товар белгиси остида ишлаб чиқарилаётган дизайндаги салқин ичимлик ўзгалар томонидан ноқонуний ўзлаштириб олинган. Аниқроқ айтганда, “ЧАЙ” салқин  ичимлиги маҳсулотига ўхшаш бўлган контрафакт сув маҳсулотларини Фарғона вилоятида жойлашган “Ф.Ш.М” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “О.А.Л” оилавий корхоналари томонидан улар билан шартнома тузмасдан, ноқонуний равишда фойдаланаётганлиги ҳолати юзасидан тегишли чора кўришни сўраган.

Ўрганишлар давомида  маълум бўлишича, “ЧАЙ” савдо белгиси товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг 32-синфига мувофиқ, MGU-40986, 41369, 45112-сонли гувоҳномаларга асосан “Uychi Mahliyo fayz maskani” масъулияти чекланган жамияти ҳуқуқ эгаси эканлигига ойдинлик киритилди.

Ҳолат юзасидан Фарғона вилоятида жойлашган “Ф.Ш.М” маъсулияти чекланган жамияти ҳамда “О.А.Л” оилавий корхоналар раҳбарлари А.Л ва С.Фларга нисбатан МЖтК нинг 177-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди. Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судига юборилиб, суд томонидан МЧЖ раҳбари ва Оилавий корхона раҳбарлари А.Л ва С.Флар МЖтКнинг 177-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жарима жазолари тайинланди.

Дарҳақиқат, товар (бренд) белгиси нафақат миллий балки ҳалқаро тизимда ҳам ҳуқуқий ҳимоя қилинган бўлиб, ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган мутлоқ ҳуқуқ ва уни ҳурмат қилиш ҳар биримизнинг мажбуриятимиздир!

Фарғона вилоят адлия бошқармаси 

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img