“Чирчиқ” аэродромида ҳарбий авиация билим юрти курсантлари парвоз машқларини ўтади

83

Тошкент ҳарбий округи ҳудудида жойлашган “Чирчиқ” аэродромида Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртининг курсантлари амалий парвоз машқларини ўтаяпти. Бу ҳақда “Ватанпарвар” газетасининг мухбири Ислом Қўчқоров хабар қилмоқда.

Мухбирнинг маълум қилишича, амалиёт жараёнида улар учиш аппаратларини белгиланган масофада бошқариш, ҳавода муаллақ туриш, ерга яқин бўлган масофада парвоз қилиш каби қатор машқларни бажаришди.

Мутахассисларнинг айтишича, курсантлар машқларни ўзлаштиришда, вертолётларни бошқаришда ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмаяпти (буни фотолар муаллифи III даражали сержант Олим Бердиев ҳам кўп йиллик холис кузатувчи сифатида аэродромдан то таҳририятга келгунча бот-бот такрорлаб келган). Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртидаги мавжуд сўнгги русумдаги тренажёрлар курсантларнинг билим ва кўникма оширишида муҳим восита бўлган.

Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти курсантларининг амалий парвоз машғулотлари жорий йилнинг сентябрь ойигача давом этиши режалаштирилган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг