ЯнгиликларМаҳаллийЧироқчилик ўқитувчининг беш ойдан буён тўлаб берилмаётган маоши ундириб берилди

Чироқчилик ўқитувчининг беш ойдан буён тўлаб берилмаётган маоши ундириб берилди

Чироқчи туман «Гулистон» маҳалласида яшовчи М.Абдуалимов асл касби ўқитувчи. Унга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифа юклатилганлиги боис 20 фоиз устама лавозим маошига қўшилиши лозим бўлсада, жорий йилнинг 5 ойидан буён 20 фоиз қўшимча устама тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб туман адлия бўлимига мурожаат қилди.

Ўтказилган текшириш натижаларидан сўнг, ушбу устамаларни ундириб бериш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судига ариза киритилиб, суд буйруғига кўра, қарздор Чироқчи туман Халқ таълими бўлими ҳисобидан фуқаро М.Абдуалимов фойдасига 3 059 841 сўм ундириш белгиланди.

Маълумот ўрнида, «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра, 2021 йил 1 январдан барча давлат органлари ва ташкилотларида соғлом турмуш тарзи ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган ходимга «Спорт тарғиботчиси» қўшимча вазифаси юкланади ва унинг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама қўшилиши белгиланган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img