Чорвоқдан сув етказиб бериш чекланади – Шавкат Мирзиёев

0

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда “Газета.uz”.

“Бу ерда ҳоким бўлиб ишлаган оқсоқоллар ўтирибди. Ўзи ерни ким захарлайди? Сув захарлайди. Мана мен 1 млрд куб метрга яқин сувни иқтисод қилиш бўйича топшириқ бердим. Энди Чорвоқда сувни очишмайди. Ўзини энг катта агроном деб ҳисоблайдиган ҳокимлар, энди сувни очишни сўрайди. Лекин бунинг учун ҳисоб-китоб қилиш керак”, деди давлат раҳбари.

Президент чинозлик тадбиркордан ўрнак олиш кераклигини айтди.

“А нимага сиз, “мардлик қилмаган” жаноб ҳокимлар бориб кўриб келмайсиз? Ёқмайди-да сизларга?! Сизларга фақат Чорвоқни очиб берса. Канал сувга тўлса, кейин 24 соат сув оқади. Сиз ҳаттоки икки соат ҳам сувни назорат қилмайсиз”, деб қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

Аввалги мақолаИш топмоқчи бўлганганлиги сабабли аёл турмуш ўртоғидан тазйиққа учраган
Кейинги мақола“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси – ўзига ишонган ёшлар маскани