Чустда корхона негадир мажбуриятини унутди…

0

“Чуст туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ва “MARJONA SHAXNOZA” МЧЖ ўртасида 2019 йилнинг 2 январида машина ва механизмларни ишлатиш тўғрисидаги шартнома тузилганлиги, бироқ, Чуст туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси шартномавий мажбуриятларни бажармаган ҳолда 506 301 983 (беш юз олти миллион уч юз бир минг тўққиз юз саксон уч) сўмлик қарздорликни тўламаганлиги маълум бўлди. Бажарилган иши учун ҳақини ололмаган масъулияти чекланган жамият раҳбари Б.Файзуллаев  туман адлия бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Туман адлия бўлими томонидан “MARJONA SHAXNOZA” МЧЖ манфаатини кўзлаб Чуст туманлараро иқтисодий судига машина ва механизмларни ишлатганлик учун 506 301 983 сўмлик қарздорликни ундириш юзасидан суд буйруғи чиқаришни сўраб ариза киритилди.

Мазкур ариза Чуст туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, “Чуст туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан “MARJONA SHAXNOZA” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2020 йил 1 май ҳолатига тан олинган  беш юз олти миллион уч юз бир минг тўққиз юз саксон уч сўм қарздорликни ундириш ҳақида суд буйруғи чиқарилди.

                                                                             Жавлон РАЖАБОВ,
Чуст туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

Аввалги мақолаҚозоғистон ҳукумати карантин пайтида яна 42 500 танга ижтимоий ёрдам пули ажратади
Кейинги мақолаНаманганда мактабларга юборилган огоҳлантириш хати юзасидан тушунтириш берилди – ХТВ