Чувашиянинг собиқ губернатори Путин устидан судга шикоят қилди

178

Россия Федерацияси таркибига кирувчи Чувашия Республикасининг собиқ губернатори Михаил Игнатьев Президент Владимир Путин устидан Олий судга шикоят қилди. Бу ҳақда Коммерсантъ нашри хабар бермоқда.

20 май санасида Олий судга берилган аризада Игнатьев муддатидан илгари ўз ваколатларига чеклов қўйилган Путин қароридан норози эканлигини билдирган. Аммо суд ҳозирча шикоятнинг фақат бир қисминигина қабул қилди. Қўшимча ижтимоий кафолатлар талаб қилинган қисми эса Россия Маъмурий Кодексининг 2-бўлим, биринчи 1-моддаси билан рад этилган.

Игнатьевнинг аризасини суд кўриб чиқиш учун қабул қилди. Маълумот берилишича, ушбу суд ишига 2003-2007 йилларда Чувашия Олий суди судьяси бўлган Вячеслав Кириллов раислик қилади. Суд мажлиси жорий йил 30 июнга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январида Чувашия раҳбари Михаил Игнатьев ишончни суиистеъмол қилганликда айбланиб, Путин томонидан лавозимидан озод қилинган эди. Бунга Игнатьевнинг Фавқулодда вазиятлар ходимига топшириладиган янги техника калитини сакраб олишга мажбур қилгани ортидан келиб чиққан воқеалар асос бўлди. Мазкур жараён видеотасвирга олиниб, интернет тармоғи орқали тарқалиб кетган ва жамоатчилик орасида резонансга сабаб бўлган эди.

Ҳозирда Чувашияни вақтинча Олег Николаев бошқариб турибди. Чувашия губернаторлигига сайлов жорий йилнинг 13 сентябрига белгиланган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг