ЯнгиликларМаҳаллийCobalt ўриндиқдаги иситиш тизимисиз сотувга чиқарилади

Cobalt ўриндиқдаги иситиш тизимисиз сотувга чиқарилади

Маълумки, яримўтказгичларнинг глобал танқислиги бутун дунё автомобиль саноатига шунингдек “UzAuto Motors” компаниясига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Юзлаб тайёр Chevrolet Cobalt автомобиллари завод автотураргоҳида ўзларининг янги эгаларини кутяпти. Биргина яримўтказгич деталининг йўқлиги сабаб автомобилдаги ўриндиқни иситиш тизими ишламаслиги автомобилни эгасига топширишга йўл қўймайди.

Юзага келган ҳолатдан келиб чиқиб, “UzAuto Motors” компанияси яқин орада 4-позиция Chevrolet Cobaltни кутаётган мижозларга автомобилни иситиш ўриндиғи модулисиз таклиф этади. Ушбу комплектация 1 миллион сўмни ташкил этади. Уларнинг нархи автомобилнинг умумий нархидан олиб ташланади.

Автомобилда кондиционер ва печка ишлашини таъминловчи иситиш ва совитиш тизим регулятори (HVAC контрольёр) ўзгаришсиз ишлайди.

Ўриндиқни иситиш тугмаси ишламайди.

Харидорнинг розилиги билан амалга оширилувчи ушбу мажбурий чоранинг қўлланилиши узоқ кутилган автомобилларни яқин орада ўз эгаларига етказилишини таъминлайди, деб хабар беради “UzAuto Motors” АЖ матбуот хизмати.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img