“COVID-19” беморларини даволашда қандай дорилар қўлланилади?

0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг олтинчи нашри тасдиқлангани ҳақида хабар берди.

Мазкур қўлланмада шифокор назорати асосида қўлланиладиган дори-дармонларнинг янги рўйхати ҳам келтириб ўтилган:

Беморлар билан мулоқотда бўлганлар учун:

Гидроксихлорохин (ҳомиладор аёллар, болалар, 65 ёшдан ошган беморлар, юрак-қон томир тизими касалликлари мавжуд бўлган беморлар қабул қилиши мумкин эмас).

Касаллик клиник белгиларсиз кечганда:

Гидроксихлорохин (шифокор қарорига кўра);
Цинк препаратлари;
Д витамини;
С витамини;

“COVID-19”нинг енгил шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир;
Гидроксихлорохин;
Цинк;
Д витамини;
С витамини;
Нафазолин, Ксилометазолин (бурун учун, ринореяни даволашда);
Азитромицин (шифокор қарорига кўра).

“COVID-19”нинг ўрта оғир шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Фавипиравир ёки ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон)
Антибиотиклар (шифокор қарорига кўра).

“COVID-19”нинг оғир шаклида:

Парацетамол;
Ибупрофен;
Ремдесивир;
Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетилсалицил кислотаси);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Цефалоспоринлар + макролидлар;
Парентерал ацетилцистеин ва бошқалар

Ўткир нафас олиш қийинлашуви синдромида:

Aнтикоагулянтлар (Эноксапарин);
Aнтиагрегантлар (Aцетисалицил кислота);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Парентерал ацетилсистеин;
Омепразол, Ранитидин ва бошқалар.

Сепсис ва сепсик шокда:

Н2 рецепторлари антагонистлари ёки Протон помпаси ингибиторлари (Ранитидин, Омепразол);
Кортикостероидлар (Дексаметазон);
Прокинетик дорилар (Метоклопрамид, Домперидон, Эритромицин) ва бошқалар.

ЭСЛАТМА!

Болалар, ҳомиладор аёллар, юрак аритмия касаллиги билан оғриган беморлар учун хлорохин ва гидроксихлорохин (+/- азитромицин);
шунингдек, бошқа беморларни даволашда терапевтик ёки профилактик мақсадларда антибиотиклар буюриш, вирусга қарши препаратлар (Лопинавир/ритонавир, Ремдесивир, Умифеновир), иммуномодуляторлар (Тоцилизумаб, Интерферон-1а, Интерферон-алфа-2б), интерферон индукторлари ва иммуностимуляторли дорилар, метаболик дорилар тавсия этилмайди.

ДИҚҚАТ!

Касалликнинг ҳар қандай даражасидан қатъий назар ҳар бир дори воситаси шифокор тавсиясига кўра ва унинг назорати остида қабул қилиниши шарт.
Уй шароитида даволанаётган беморларга осма уколлар (капельница)дан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.