Covid-19 га Тошкент шаҳрида қаерда бепул тест топширса бўлади?

0

Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков:

— Агар Сизда коронавирус инфекцияси белгилари пайдо бўлса яшаш жойингиз бўйича амбулатория-поликлиника муассасасига мурожаат қилишингиз мумкин. Тест топшириш учун асос бўладиган кўрсатмани шифокор белгилайди. Беморлар, беморлар билан мулоқотда бўлганлар ва эпидемик кўрсатмага асосан тест топшираётганлар бепул асосда текширилиши мумкин.