COVID-19 вакцинаси синовдан ўтказилмоқда

0

Коронавирусга қарши вакцинани ўзларида синаб кўрган биринчи кўнгиллилар гуруҳига Н.Бурденко номидаги Бош ҳарбий клиник касалхонадан чиқишларига рухсат берилди.

Мудофаа вазирлиги лабораторияси тадқиқотчиларининг маълумотига кўра, восита хавфсиз бўлиб, ижобий натижаларни кўрсатди.

Кўнгиллиларга вакцинация қилинганидан кейин улар 28 кун давомида кузатувда бўлишди. Кундалик текширувлар пайтида қон босими, пульс, ҳарорат ўлчаб турилган. Шиллиқ пардалар, терининг ҳолати ва бошқа кўрсаткичлар ўрганилган. Тадқиқот давомида кўнгиллиларнинг аҳволи яхшиланган. Асоратлар ёки салбий ҳолатлар қайд этилмаган.

Таъкидланишича, эмлашдан кейин 42-куни кўнгиллилар якуний тиббий кўрик ва ташхис қўйиш учун касалхонага бир кунга қайтиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, вакцина Гамалея миллий эпидемиология ва микробиология илмий маркази томонидан ишлаб чиқилган.

Унинг клиник синовлари июнь ўрталарида Сеченов университети ва Россия Федерацияси Мудофаа вазирлигининг Бурденко касалхонасида бошланди.

Кўнгиллилар таркибида 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган эркак ва аёллар бор.