“COVID-19”га чалинган беморларни даволовчи шифокорларимиз иқлимга мос ҳимоя кийимларига ўтади

0

“COVID-19” билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар”нинг  олтинчи нашрида беморни парвариш қилиш, уни даволаш жараёнида амал қилиш лозим бўлган шахсий ҳимоя қоидалари ҳақида ҳам маълумот берилган.

Унга кўра, эндиликда дунё тажрибаси ва маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ҳаво ўтказмайдиган ҳимоя комбинезони ўрнига ҳозирги иқлим шароитига мос тиббий ҳимоя кийимларидан фойдаланишга ўтилади.

Бу тўхтамга халқаро тажриба, шифокорларнинг фикри ва уларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш масалаларини тўла инобатга олган ҳолда келинди. Аммо тиббиёт ходимлари қўлқоп, қалпоқча, N-95 респиратор ниқоби, хавфсизлик кўзойнаги ва юз учун тўсиқлар билан доимий ҳимояланиши шарт.

Таъкидлаш жоизки, даволаш муассасаларида хавф юқори бўлган реанимация ва интенсив терапия бўлимларида тиббиёт ходимлари юқорида келтирилган ҳимоя воситалари билан бирга олдинги комбинезонлардан доимий тартибда фойдаланади.

Аввалги мақолаҲожиевнинг муаммоси уч йил деганда ҳал бўлди…
Кейинги мақолаИпотека кредитлари муддати узайтирилдими?