D витамини етишмаслигининг хавфли белгиси

0

Ўз организмингизга қулоқ тутинг, уни тинглай билинг. Шифокорлар кўпинча D витаминини организм учун муҳимлиги ҳақида жуда кўп гапирадилар. Чунки у нафақат суякни мустаҳкамлаш учунгина зарур бўлмасдан, балки у онкология ривожланишидан ҳимоя қилади, иммунитетни  яхши ушлаб туради. Узоқ вақт давом этган D витамини етишмаслиги кечалари инсонларга сезиладиган оғриқни келтириб чиқаради. Бу остеомаляция синдроми дейилади. Кўпчилик одамлар соғликлари учун D витаминини муҳимлигини тан олмайдилар, қачонки ғайриоддий оғриқ кунлик ҳақиқатга айланмагунга қадар уни англамайдилар.

Ушбу витаминнинг етишмаслиги жиддий асоратларни келтириб чиқаради, шу жумладан, остеомаляция каби хавфли ҳолатнинг ривожланишига ҳам олиб келиши мумкинлиги ҳақида Буюк Британия Соғлиқни сақлаш Миллий хизмати мутахассислари огоҳлантиришмоқда.

Шифокорларнинг маълумотларига бўйича ушбу аномалия хавфи,  айниқса, D витамини кам миқдорда бўлган маҳсулотларни истеъмол қилувчи ва қуёш нурлари тушиши чекланган шароитда яшовчи инсонларда жуда юқори бўлади.

Остеомаляция  бу суюк тўқималарининг минерал зичлигининг пасайиши туфайли унинг заифлашиши ва юмшаш ҳолатидир. Дастлабки босқичда аниқ аломатлар билинмаслиги мумкин, аммо уни шифокорлар рентген нурлари ёки бошқа бир диагностик тадқиқотларни бажарган ҳолда унинг белгиларини билиб олишлари мумкин.

МедикФорумнинг хабар қилишича, касаллик ривожланиши билан инсоннинг ўзи эътибор қаратиши мумкин бўлган аломатлар ҳам пайдо бўлар экан.

“Остеомаляция билан боғлиқ заиф оғриқ кўпинча  қовурға ва оёқ, сон, тос суяги ва белни жароҳатлайди. Унинг ўзига хос белгиси тунда оғриқнинг кучайишидир” — дея изоҳ беради мутахассислар.