Дарахтлар осмонни  суяб туради. Уларни  кесма!!!

0

Расулуллуоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) умматларини кўчат ўтказиш ва экин экишга тарғиб қилганлар. Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Агар қиёмат бўлиб қолса ва биронтангизнинг қўлида хурмо дарахти кўчати бўлса, уни экиб қўйсин” дедилар. (Имом Аҳмад ривояти)

 

 Фуқаролар атроф-табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 50-модда.

 

Медаль таққан дарахтлар

ДУНЁНИНГ баъзи бир давлатларида дарахтларнинг танасига медаль осиб қўйишар экан. Мукофотлашади. Дарахтлар бизни офат ва кулфатлар — заҳар-заққумдан асрайди, деган маънода шундай қилишаркан.

Инсонларга ўхшайди

Дарахтлар ҳам инсонларга ўхшайди. Аччиқ-чучук мевалар беради.

Қотиллик

Гуллаган дарахтни кесиш ҳомиладор аёлни ўлдириш билан баробар, деб қаралади.

Осмонни нима суяйди?

“Дарахтлар осмонни суяб туради”, — дейди файласуф. — Агар дарахтлар бўлмаганда осмон ерга қапишиб қоларди”. Буни тушунган тушунади. Тушунмаган одамга эса гапиришнинг фойдаси йўқ.

Ер шарининг ўпкаси

Агар ер юзида ўрмонлар бўлмаганда эди, сайёрамиз, ҳавосиз, ўлик сайёрага айланаркан. Ўрмонлар — ер шарининг ўпкаси экан.

Ўрмон юрти

Финландиянинг 70 фоизини ўрмонлар қоплаган. Бу Европада дарахт ва ўрмонга бой давлат саналади. Лекин ҳеч ким дарахтларни кесишга журъат этмайди.

Дарахтлар

Ҳозир планетамизда дарахтларнинг 60065 тури мавжуд.

Нефть дарахти

Бразилияда нефть дарахти ўсади. Унинг танасидаги суюқлик дизель ёқилғисидан асло фарқ қилмайди.

Ер юзида

Ер юзининг 38 миллион квадрат километрини ўрмонлар эгаллайди. Афсус, бу кенглик йилдан-йилга торайиб бормоқда.

Сут дарахти

Бу дарахт —  жуда ғаройиб. Уни “бросиум” ёки “сигир дарахти”, деб ҳам аташади. Бугун уни Жанубий ва Марказий Америкада, шунингдек Осиё мамлакатларида ҳам учратиш мумкин. У 30 метргача ўсиши мумкин.  Дарахт номининг ўзиёқ  суюқлик ишлаб чиқаришини англатади. Бошқа ўсимликлардан фарқли равишда унинг сути заҳарли эмас, аксинча фойдали ҳамда таъми ёқимли.

Ташқи жиҳатдан ушбу суюқлик худди сутга ўхшайди. Бироқ у қуюқроқ ва ўзига хос ёқимли ҳидга эга. Олдиндан қайнатиб олинса, ҳатто жазирама иссиқда ҳам сут бир ҳафтагача ачимайди. Сут дарахти ҳақида билган илк европаликлар испан истилочилари эди.  Улар соғиш мумкин бўлган ажойиб дарахт ҳақида сўзлаб юришган. Дарахтнинг танаси кесилади, унинг тагига эса идиш қўйилади. Бир мартада 3-4 литргача сут йиғиш мумкин.

Маҳаллий аборигенлар бундай шарбатни биз қўй ёки эчки сутини ичгандек истеъмол қилишади. Бундан ташқари, ундан шам ва сақич ишлаб чиқариш учун мум олиш мумкин.

Миллион дарахтдан

Миллион туп дарахтдан 4 тонна қоғоз олинади.

Бир туп дарахт…

Саксон килограмм макулатурани қайта ишлаш эвазига 1 туп дарахтни асраб қолиш мумкин экан.

 

 

 

Аввалги мақолаТомирингиз сувга етган бўлса ҳам тепада Худо бор, қўрқинг!
Кейинги мақолаЭлектрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш: хорижий тажриба ва таклифлар