“Даштбоғ”да давлат хизматлари марказининг бешинчи филиали очилди

0

Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилгандан буён аҳолига қулайликлар яратиш, уларга сифатли, тезкор, шаффоф хизмат кўрсатиш билан бирга туман, шаҳар марказидан узоқликда жойлашган маҳаллаларда ҳам давлат хизматлари марказларининг филиалларни очиш орқали фуқароларни узоғини яқин бўлишига кўмаклашмоқда. Айниқса, маҳаллабай ва хонадонбай ишларни ташкил қилишда мана шундай  шинам, ихчам бўлган замонавий кўринишдаги филиаллар фуқароларга ўз маҳалласидан чиқмаган ҳолда хизматлардан фойдаланишига замин яратмоқда.

Наманган шаҳрининг “Даштбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида бугун тамомила янгича кўринишга келтирилди. Маҳалла кўчалари обод этилиб янгидан-янги ижтимоий объектлар қуриб аҳоли ихтиёрига топширилди. Жумладан, Наманган шаҳар давлат хизматлари марказининг “Даштбоғ” филиали шундоққина тадбиркорлар уйи олдида яъни «Даштбоғ» кичик саноат зонаси рўпарасида қад ростлади. Эндиликда ушбу филиал нафақат даштбоғликлар балки унга ёндош бўлган «Диёр», «Зарафшон», «Заркент», «Оби-ҳаёт», «Шодлик» ва “Ғирвон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 42  минг нафардан зиёд аҳолига давлат хизматларини кўрсатади.

Мазкур филиал айнан Даштбоғда очилишининг яна бир сабаби маҳаллага ёндош бўлган ҳудуд аҳолиси тадбиркорликка меҳр қўйган. Ҳозирда бу маҳаллаларда 276 нафар фуқаро ўзининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлигига эга. Келгусида, яратилган шароит ва қулайликлар уларнинг сонини кечки ошишига ва
янгидан-янги иш ўринларни яратилишига муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиз

Маҳалларда давлат хизматларининг филиалларини иш бошлаши ўша ерлик аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга ҳам хизмат қилади. Шу билан бирга, марказ ходимлари маҳалла аҳлини давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлардан онлайн тарзда фойдаланишларига ҳам кўмаклашади.

ДХА Наманган вилоят бошқармаси матбуот хизмати