ЯнгиликларМаҳаллийДавлат хизматлари агентлиги ҳоким ёрдамчиларига кўмаклашмоқда

Давлат хизматлари агентлиги ҳоким ёрдамчиларига кўмаклашмоқда

Хабарингиз бор, Президентнинг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилган эди. Мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаб, маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида давлат хизматлари агентлиги ходимлари ҳам уйма-уй юриб ўрганишлар олиб бормоқда.

Маълумки, эндиликда, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган маҳалла аҳли ўз бизнес ғояларини рўёбга чиқаришда қийинчиликларга дуч келмайди. Ишбилармонлар исталган тадбиркорликни бошлаб, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш имкониятига эга бўлди. Бунга эса, аниқ мақсад, пухта ўйланган режа бўлса кифоя. Давлат томонидан эса, барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилади. Наманган вилоятининг Янгиқўрғон қишлоғидан 45 километр узоқликда жойлашган Нанай унга ёндош бўлган маҳаллаларга бундан 5-10 йил аввал борган одамлар бугун ҳудуд қиёфасини танимаслиги аниқ. Юртимизда ишбилармон соҳа вакилларига қаратилган эътибор ва улар учун яратилган шароитларни чекка бир қишлоқда бўй кўрсатганини сезиш қийин эмас. Мазкур маҳаллаларда авваллари деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган фуқаролар бугун, гастрономик туризм ва тадбиркорликни бошқа соҳалари билан фаол шуғулланиб келмоқда. Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда уйма-уй юриб аҳоли муаммолари ўрганилди. Туманинг “Зарбдор”  маҳалласида 3250 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан, 34 нафар фуқаро ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. Уларнинг асосий қисми уй меҳмонхонаси очиб, қишлоққа келган меҳмонларга хизмат кўрсатмоқда.  Айримлари ўз уйида чорвачилик, паррандачилик, кўчат етиштириш билан машғул.

Соҳиба Рўзиева уй бекаси. У ўз хонадонида 20 бош қўй ва 100 га яқин парранда боқади. Масъуллар хонадонга бориб, уй эгалари билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида, кадастр паспортини шакллантириш кераклиги маълум бўлди. Янгиқўрғон туман давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан фуқарога сайёр хизмат кўрсатилди. Яна бир фуқаро Сотволди Холиқов ўз хонадонида Уй меҳмонхонасини очиб, 3 нафар яқинларини иш билан таъминлаган. Отахонга ҳам тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилиб, хизмат кўрсатилди.

Нанайлик Мирзохид Насриддинов хонадонида бизнинг иқлимга мослаштирилган Мовий елда арчаси парвариш қилинади. У сердаромад бўлиб, 5-6 йилда тайёр ҳолга келтирилади. Фуқаронинг айтишича, етиштирилган маҳсулотининг бир тупи ўртача 150-200 минг сўмдан сотилади. Бундай арчалардан эса мазкур хонадонда 400 туп мавжуд. Кўриниб турибдики, бободеҳқон яна икки йилдан сўнг 50-60 миллион атрофида соф даромад олади. Ўрганишлар жараёнида аҳолини давлат хизматлари соҳасига бўлган саволларига ходимлар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.

Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан куннинг иккинчи ярмида Нанай қишлоғида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ва аҳоли билан мулоқот қилди. Унда, давлат хизматлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар, фуқаролар учун яратилаётган шароитларга тўхталиб ўтилди. Шундан сўнг, Нанай, Мамай, Оқтом, Зарбдор маҳалласи фуқароларига хизмат кўрсатилди. Шу куни фуқаролар Кадастр паспортини шакллантириш, коммунал соҳага уланиш, фарзандини боғчага навбатга қўйиш тадбиркорлик соҳасига оид 30 яқин хизматлардан фойдаланди.

Юртимизда тадбиркорликни кенг ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни яхши яшашлари учун зарур шароитларни яратиш долзарб масалалардан саналади. Айниқса, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳоли турмуш даражасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётгани қишлоқ аҳлини бирдек мамнун этмоқда.

Шундай хайрли ташаббусларда эса, давлат хизматлари агентлиги ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб, фуқароларни узоғини яқин, мушкулини осон бўлишига кўмаклашмоқда.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img