ЯнгиликларМаҳаллийДавлат хизматларидан фойдаланишда “Буюртма хизмат”ни ишга тушириш керак!

Давлат хизматларидан фойдаланишда “Буюртма хизмат”ни ишга тушириш керак!

#Менинг_инновацион_ғоям

Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг соҳани ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазалари билан таништиришда давом этамиз.
Ургут туман Давлат хизматлари маркази ходими Муродилла Ҳамроев бу сафар яна-да қизиқарли ва долзарб таклифлари билан ўртоқлашади.

— Қайси давлат хизматидан фойдаланишни янада соддалаштириш лозим, деб ҳисоблайсиз?

— Муҳандислик-коммуникация тизимларига уланишда композит хизмат турини ишга туширишни таклиф қиламан. Яъни, фуқаро марказга мурожаат қилиш асносида бирйўла техник ва шартномани олиш имконига эга бўлсин. Шунингдек, шартномада кўрсатилган тўловни ҳам (инвойс) марказдаги банк кассаси орқали тўласин. 2 иш кунида ваколатли орган уланишни таъминлаб берсин.

— Олис қишлоқ аҳолисининг давлат хизматларидан қулай фойдаланишлари учун нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

— Барчага маълум, кўплаб вилоят, туман марказларидан олисда жойлашган қишлоқларда интернет сифати сифатсиз. Биринчи навбатда ушбу муаммони бартараф этиш мақсадга мувофиқ. Биламизки, интернет сифати яхши бўлса хизматларни онлайн олиш имкони кенгаяди. Қолаверса, ёш авлод вакиллари ўртасида давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш маданиятини янада ошириш яхши самара беради.

— Марказларда навбатлар юзага келмаслиги учун қандай чора қўллаган маъқул?

— Доимий фаолият юритувчи Давлат хизматлари марказлари филиаллари сонини кўпайтириш зарур. Чунки ҳозирги кунда мавжуд филиаллари иш графиги жуда қисқа.

— Сизнинг инновацион ғоянгиз?

— Давлат хизматларидан фойдаланишда “Буюртма хизмат” турини ишга тушириш лозим. Буни сектор, маҳалла кесимида ва якка тартибда йўлга қўйиш мумкин.
Буюртмага қараб бит нафар ходим ажратилади. Буюртма миқдорини белгилашда камида 10 та хизмат ҳисобга олиниши ёки буюртмачининг талабидан келиб чиқиб, айтилган манзилга бориб хизмат кўрсатилиши таъминланади.
Бундай хизмат Самарқанд вилоятидаги Давлат хизматлари марказлари фаолиятида учраб туради ва натижаси ҳам яхши. Ҳам мурожаат эгасига қулайлик, ҳам марказлардаги навбатларни маълум миқдорда камайтириш имкони пайдо бўлади.

Давлат хизматлари Агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси
Ахборот хизмати

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img