Давлат органи ва ташкилотлари ходимларига қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди

0

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан давлат органи ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Навбатдаги тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Тошкент давлат юридик университетида Марказ томонидан давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ходимларига янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, хусусан, Президентнинг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари, шунингдек, Ҳукуматнинг “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳамда уларда белгиланган вазифалар ҳақида тушунчалар берилди.

Тарғибот тадбири Марказ томонидан тайёрланган тарғибот материаллари (слайд-ролик, слайд, инфографикалар ва ҳ.к) орқали олиб борилди.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган ҳуқуқий саволларига мутахассислардан жавоб олди.

Юртимиз бўйлаб давлат органи ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Аввалги мақолаҲуқуқий экспертиза институтининг назарий жиҳатлари
Кейинги мақолаФирибгар адвокат